Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Баҳрайн ва Қувайтга қилинган ҳужумларни қоралади

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Баҳрайн ва Қувайтга қилинган ҳужумларни қоралади

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) Баҳрайн ва Қувайтга қилинган ҳужумларни қоралади.

Бу ҳақда Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котибияти баёнот берди.

"Бош котибият Эроннинг Баҳрайн Қироллиги ва Қувайт давлатига уларнинг суверенитетини бузадиган ва Қувайт халқаро аеропорти каби фуқаролик ва муҳим инфратузилмани нишонга оладиган ҳужумларини қатъий қоралайди", дейилади баёнотда.

ИҲТ ҳужум бир кишининг ўлимига, бир нечта одамнинг жароҳатланишига ва жиддий зарарга олиб келганини эслатди.

"Ушбу давом этаётган ҳужумлар халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомининг аниқ бузилиши ҳисобланади ва минтақада хавфсизлик ва барқарорликни тиклаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга путур етказиши мумкин", дейилади баёнотда.

Аввалроқ, Қувайт халқаро аэропорти дрон ҳужумлари туфайли фаолиятини тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди. Терминалга дрон ва баллистик ракета ҳужумлари натижасида бир киши ҳалок бўлди ва 60 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Киритилди: Бугун 10:31. Ўқилди: 252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!