Исландия жануби-ғарбидаги Blue Lagoon туристик ҳудуди вулқон кратерларидаги сейсмик фаоллик туфайли эвакуация қилинди.
Исландиянинг RUV телеканали маълумотларига кўра, Гриндавик шаҳрида маҳаллий вақт билан соат 06:30да сейсмик тебранишлар қайд этилган.
Вулқон отилиши эҳтимолидан қўрқиб, расмийлар Blue Lagoon туристик ҳудудини зудлик билан эвакуация қилишга қарор қилди.
Исландия метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, сейсмик фаоллик бошланганидан бери минтақада 200 дан ортиқ зилзила қайд этилган.