Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ислам Махачевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Ислам Махачевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони, россиялик аралаш яккакураш устаси Ислам Махачевнинг кейинги ҳимоя жанги бўйича тафсилотлар аниқ бўлди.

У 5 октябрь куни бўлиб ўтадиган UFC турнири доирасида октагонга чиқади. Ўша куни Ислам Махачевга Арманистон вакили, рейтингнинг биринчи поғонасидаги даъвогар Арман Царукян рақиблик қилади. Бу ҳақда бир қанча хориж ОАВлари хабар бермоқда.

Бу ҳар икки спортчи учун ўзаро иккинчи жанг бўлади. Улар ўртасида 2019 йилда ўтказилган илк тўқнашувда Махачев очколар ҳисобига ўз ғалабасини тантана қилган эди.

Киритилди: 22:10 24.06.2024. Ўқилди: 1546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!