Ислам Махачев Лос-Анжелесда ўтказилган UFC 311 турнирида Ренато Мойканони мағлубиятга учратди.
Бу Махачев учун кетма-кет тўртинчи чемпионлик ҳимоя жанги бўлди. Бу енгил вазн тоифаси рекорди ҳисобланади.
Ҳимоялар сони бўйича Махачев Хабиб Нурмагомедовни ортда қолдирди. Хабиб камарини уч маротаба ҳимоя қилганди.