Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилмоқда

A A A
Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилмоқда

Президент Фармонига асосан шу йилнинг 1 сентябридан эътиборан:

✅ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилди;

✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм;

✅ базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 270 000 сўм;

✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 289 000 сўм;

✅ ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 565 000 сўм;

✅ болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 622 000 сўм;

✅ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 440 000 сўм;

✅ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 440 000 сўм;

✅ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – ойига 623 000 сўм этиб белгиланди.

Киритилди: 10:39 18.08.2021. Ўқилди: 3399 марта. Фикрлар сони: 8 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!