Қонунчиликка кўра, иш ҳақи миллий валютада (сўмда) тўланади.
Иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхатлар, купонлар тарзида тўлаш тақиқланади.
Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади, бундан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно.
Ходимга иш ҳақини тўлаш, қоида тариқасида, бевосита у ишни бажарган жойда амалга оширилади.