«Ўзгидромет» 6-10 октябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қайд этилишича, иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат фони иқлим меъёридан бироз юқори бўлади. Ҳарорат кечалари 8-13 даражани ташкил этади, кундуз кунлари ҳафта бошида 20-25 даража бўлади, ҳафта охирига келиб 23-28 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 30-32 даражагача кўтарилади.
10 октябрь, жума куни республика шимолида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳафта давомида кечалари 9-12 даража, кундуз кунлари 23-26 даража атрофида бўлади.