Қизил ярим ой ташкилоти ижтимоий медиа орқали Ироқнинг Ниневия вилоятида тўйда содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган ва яраланганлар сонининг 450 дан ошганини маълум қилди.
“Мосул шарқидаги Ҳамдания туманидаги тўйхонада содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони 450 кишидан ошди”, — дейилади РИА Новости хабарида.