Ироқдаги собиқ террор ташкилоти тарафдорлари томонидан қурол топширишнинг иккинчи босқичи яқин кунларда бошланади.
Бу ҳақда Ироқ ахборот агентлиги тарқатди.
Хабар қилинишича, қуролларни топшириш жараёнининг навбатдаги босқичи бир неча кун ичида амалга оширилади ва Ироқнинг бир қанча жойларида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, қуролларни топширишнинг биринчи босқичи бугун Ироқ шимолида жойлашган Сулаймония шаҳрида амалга оширилди.