Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ироқда қум бўрони давом этмоқда

Ироқда қум бўрони давом этмоқда

Ироқнинг айрим ҳудудларини қум бўрони қоплаган. Бағдодда ноқулай об-ҳаво туфайли аэропорт ўз ишини тўхтатди. Бу ҳақда "Shafaq news" ахборот портали хабар бермоқда.

Кўринишнинг ёмонлиги туфайли ҳаво қатнови бутунлай тўхтатилди. Кучли шамол пойтахтга чанг олиб келади, шунинг учун расмийлар аксарият давлат идораларини ёпишга қарор қилишди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқармалари бундан мустасно.

Худди шундай ҳолат Ироқнинг бошқа ҳудудларида ҳам кузатилмоқда. Ноқулай об-ҳаво туфайли 16 май куни Нажаф, Восит, Ад-Дивания, Киркук ва Дияла вилоятларида давлат муассасаларида ишланмайдиган кун деб эълон қилинди.

Ироқда бу йил баҳорда қум бўронлари биринчи марта кузатилаётгани йўқ.

Киритилди: 11:35 16.05.2022. Ўқилди: 2457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!