Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ироқда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

Ироқда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

Бугун Ироқда умуммиллий аҳолини рўйхатга олиш бошланади. Бу ҳақда 24.kz сайти ёзган.

У 27 йил ичида биринчи марта ташкил этилмоқда. Ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, давлатнинг барча ҳудудларини қамраб олган аҳолини рўйхатга олиш рақамли технологиялар ёрдамида амалга оширилади.

Ироқда аҳолини рўйхатга олиш ўтказлмаганлигига узоқ вақтдан бери қуролли тўқнашувлар, сиёсий бўлинишлар ва коронавирус тўсқинлик қилган. Энди мамлакат расмийлари бу жараён муваффақиятли ўтишига ишонч билдирмоқда. Аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки натижалари 24 соат ичида эълон қилинади. Якуний натижа эса 2-3 ойдан кейин чиқади.

Ироқ режалаштириш вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йил охиригача мамлакат аҳолиси 43 миллиондан ошиши керак.

Киритилди: Бугун 16:42. Ўқилди: 244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!