Ироқ шиа жангарилари Ҳашд аш-Шаби Сурияга Башар ал-Ассад режимини қўллаб-қувватлаш учун киргани ҳақидаги даъволарни рад этди.
Бу ҳақда Бағдоддаги матбуот анжуманида Ички ишлар вазирлиги вакили Микдод Мирий ва Ироқ чегара қўшинлари қўмондони Муҳаммад Абдулваҳоб Суккар шундай баёнот берди.
Мирининг таъкидлашича, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Шунингдек, у минтақадаги сўнгги воқеалар муносабати билан чегара хавфсизлигини таъминлаш учун Ироқ АҚШ бошчилигидаги коалициядан ёрдам олмаганини таъкидлади. “Биз бу борада ҳеч қандай ёрдамга муҳтож эмасмиз. Чегарамизни Ҳашд аш-Шаби, Ички ишлар вазирлиги қошидаги Тезкор ҳаракат кучлари ва армия бўлинмалари қўриқлайди. Бизга коалиция ҳаво ёрдами керак эмас”, деди у.
Суккар, ўз навбатида, Ироқ-Сурия чегарасида хавфсизлик тўлиқ таъминланганини айтди.