Ироқ Суриядаги можаро авж олган бир пайтда чегарада хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда.
Бу ҳақда Ироқ чегара қўшинлари қўмондони Муҳаммад Абдулваҳоб ас-Суайдий INA ахборот агентлигига маълум қилди.
"Биз Сурия билан чегарани мустаҳкамлаш бўйича ишларни олиб бордик ва у ерда энг яхши бўлинмаларни жойлаштирдик, чегараларимиз хавфсиз, уларнинг бузилиши эҳтимоли йўқ", - дея таъкидлади ал-Суайдий.
Аввалроқ Ироқ мудофаа вазири Собит Аббосий ҳам Ироқ армияси мамлакат чегаралари ва ҳаво ҳудудини ҳар қандай таҳдидлардан ҳимоя қилишга тайёр, деб ишонтирган эди.