Ироқ Башар ал-Ассад режими ағдарилганидан кейин Суриядан қочган 2000 га яқин суриялик аскарини ортга қайтарди. Ироқ Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, аскарлар ўз илтимосига кўра Ироқ ва Сурия ўртасидаги Ал-Қоим ҳудудидаги чегара ўтиш жойи орқали қайтган.
«Сурия томонидаги айрим томонлар билан келишилган ҳолда 1905 нафар суриялик зобит ва аскар Ал-Қоим чегара пунктида Сурия томонидаги мудофаа кучларига қонуний равишда топширилди», — дейилади Ироқ армияси баёнотида.
9 декабрь куни Сурия қўшинлари Ироққа ўтиб, Ироқдан паноҳ сўрагач, Бағдод аскарларга қолиб, чегара яқинида дала лагерини қуришга рухсат берди. Асосий шарт Сурия ҳарбийларини тўлиқ қуролсизлантириш эди.
Энди эса Ироқ аскарларини ватанига қайтаргач, уларга қурол бермасликка қарор қилди. Мудофаа вазирлиги аниқлик киритди: сурияликлар қолдирган қуроллар Ироқда қолади ва у тузилгандан кейин Суриянинг янги ҳукуматига топширилади.
Аскарлар 8 декабрь куни Аҳмад ал-Шара (ал-Жулани) бошчилигидаги исёнчилар Дамашқни эгаллаб, Асадни Россияга қочишга мажбур қилишлари олдидан Ироқ чегарасини кесиб ўтган. Ал-Шара бошчилигидаги Сурия Олий қўмондонлиги муваққат ҳукуматни тайинлади, Муҳаммад ал-Башир бош вазир этиб тайинланди. У бу лавозимда март ойига қадар қолиши кутилмоқда.
Ироқ армиясининг маълум қилишича, Сурия аскарлари Суриянинг янги ҳукумати томонидан эълон қилинган амнистияга қўшилишни сўраб баёнотларни имзолаганидан кейин қайтиб келган.
«Ироқ хавфсизлик кучлари Суриянинг амалдаги расмийларини қайтарилган офицер ва аскарларга ғамхўрлик қилишга, уларни амнистияга киритишга ва уларни кутаётган муносиб оилаларига қайтишларини таъминлашга чақирмоқда. Бу инсон ҳуқуқлари стандартларига мос келиши ва яхши иродани намоён қилиши керак», - дейилади Ироқ ҳарбийлари баёнотида.