Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда.
Тадқиқот доирасида Пекин сейсмология агентлигининг катта муҳандиси Чжу Хонбин бошчилигидаги гуруҳ 1879 йилдан ҳозирги кунгача Хитой ва Осиёнинг бошқа қисмларидан олинган сейсмик маълумотларни таҳлил қилди.
Олимлар ушбу ҳудудларда юқори сейсмик фаолликнинг олтита даврини аниқладилар ва Осиё энди шунга ўхшаш янги даврга кираётган бўлиши мумкин.
"Сейсмологлар Мянмада 28-март куни содир бўлган зилзила охирги бундай ҳодиса бўлмаслигини башорат қилишди. Уларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, ҳозирда Хитой ва қўшни ҳудудларда ҳалокатли зилзилалар хавфи ортиб бормоқда", дейилади СCМП мақоласида.