Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ироқ Озарбайжонни нефт ва газ қазиб олишга таклиф қилади

Ироқ Озарбайжонни нефт ва газ қазиб олишга таклиф қилади

Ироқ Бош вазири Муҳаммад ал-Суданий Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамовни қабул қилди ва у билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Ироқ Бош вазири Озарбайжон вазирига Бокунинг Ироқ хавфсизлиги ва барқарорлиги учун доимий ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Ироқ ҳукумати раҳбари Озарбайжон давлат компанияси СОCАР Ироқ нефт ва газ конларини ўзлаштиришда иштирок этишни таклиф қилди. Энергетика соҳасига сармоя киритиш учун қўшма корхоналар ташкил этилиши кутилмоқда.

Учрашувда минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан, Ғазо сектори ва Ливандаги вазият ҳам муҳокама қилинди.

Киритилди: 15:47 08.05.2025. Ўқилди: 694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!