Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ироқ Исроилнинг Қатарга уюштирган ҳужумидан хавотирда

A A A
Ироқ Исроилнинг Қатарга уюштирган ҳужумидан хавотирда

Ироқ Араб Лигаси саммитига раислик қилаётган давлат сифатида Исроилнинг Доҳага берган зарбаси муносабати билан аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларини шошилинч йиғилишга чақирди.

Бу ҳақда Ироқ бош вазири Муҳаммад ас-Суданийнинг Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Тани билан телефон орқали мулоқоти якунлари бўйича девонхонаси баёнотида айтилган.

“Ироқ Араб Лигаси саммитининг раиси сифатида араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг зудлик билан йиғилишини, шунингдек, шу ой Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишлари доирасида араб ва ислом давлатлари етакчилари ва вакилларининг учрашувини ўтказишга чақирди”, — дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, бугун Исроил Доҳада ҲАМАС қуролли гуруҳининг юқори мартабали шахсларини йўқ қилиш бўйича операция ўтказди.

Киритилди: 06:57 10.09.2025. Ўқилди: 1544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!