Ироқ мамлакат шимолидаги қатор ташкилотлар штаб-квартираси ўққа тутилгани учун Эронга норозилик нотасини берди.
Эроннинг Бағдоддаги элчиси Муҳаммад Козим ас-Содиқ пайшанба куни Ироқ Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва улар Ироқ ҳудудини ўққа тутишни қабул қилиб бўлмаслигини маълум қилди.
Бағдодда тинч аҳоли, жумладан аёллар ва болаларнинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганига эътибор қаратилди.
Ташқи ишлар вазирлиги, Эрон кучларининг Ироқ суверенитети ва ҳудудига давом этаётган ҳужумларини қоралаганликларини ва ўққа тутилишига жавоб беришга тайёр эканликларини таъкидладилар.
Бағдод Теҳронни Ироқ суверенитетини ҳурмат қилишга ва қўшни давлатга қарши ҳарбий ҳаракатлардан тийилишга чақиради, дейилади баёнотда.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Саман Берзанжийнинг маълум қилишича, Эрон қуролли кучларининг зарбалари оқибатида тўққиз киши қурбон бўлган, 32 киши жароҳатланган.