Ироқ Бош вазири Муҳаммад Шиа ас-Судани АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақида Ироқ ҳукуматининг матбуот хизматига таяниб "Anadolu" АА хабар берди.
Қайд этилишича, телефон суҳбатида ас-Судани Трампнинг сайловолди ваъдаларидан бири — минтақадаги урушларга барҳам бериш ҳақида гапирган. Улар бу борада биргаликда ва мувофиқлаштирилган тарзда ҳаракат қилишга келишган. Шунингдек, ас-Судани Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклаган. Икки давлат раҳбарлари ўзаро стратегик шерикликни ривожлантириш ва иқтисодиёт, молия, энергетика ҳамда технологиялар соҳаларида яқин ҳамкорлик қилишини билдирган.
Трамп ўз навбатида, ас-Судани билан илиқ муносабатлар кун тартибини ишлаб чиқиш ва келажакда учрашиб, Ироқ ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни яхшилаш масалаларини муҳокама қилишини айтган.