Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ирландиялик баскетболчи қизлар исроиллик рақиблари билан қўл бериб кўришишдан бош тортди

Ирландиялик баскетболчи қизлар исроиллик рақиблари билан қўл бериб кўришишдан бош тортди

Баскетбол бўйича Ирландия аёллар терма жамоаси 2025 йилда Латвия пойтахти Рига шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа чемпионати саралаш баҳси олдидан Исроил терма жамоаси аъзолари билан қўл бериб кўришмасликка қарор қилди, деб хабар беради BBC.

Манбага кўра, Ирландия жамоаси спортчилари ўйин олдидан мадҳиялар янграётган пайтда ҳам аренага чиқмаган.

Шунингдек, 5 нафар ирландиялик баскетболчи баҳсда иштирок этишдан бутунлай бош тортган.

Қайд этилишича, ирландияликлар ўйиндан аввал ташкилотчиларни юқоридаги ҳолат бўйича огоҳлантирган.

Ғазо секторидаги воқеалар туфайли Исроилдан нейтрал майдонга кўчирилган учрашув 87:57 ҳисобида Исроил фойдасига ҳал бўлди

Киритилди: 22:13 09.02.2024. Ўқилди: 1172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!