🌎Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази баҳоларига кўра, ЖСТга аъзо бўлгандан кейин савдо харажатларининг қисқариши ва бунинг натижасида ялпи ички маҳсулот ҳамда аҳоли фаровонлигининг сезиларли даражада ўсишини кутиш мумкин бўлади.
📝Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Нью-Йорк шаҳрида БМТ штаб-квартирасида бўлиб ўтган брифингда баён қилди.
▶️Марказ раҳбари бошланган ислоҳотлар курсини давом эттириш муҳимлигини қайд этиб ўтаркан, бугунги кунда Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш тарафдорилигини яна бир бор тасдиқлаган ҳолда савдо ҳамкорларини диверсификация қилиш устида ишлаётганини таъкидлади.
👔Аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлган импорт божларини либераллаштириш изчил давом этаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ҳам ислоҳотлар амалга оширилмоқда, бу йўналишда Ўзбекистон ЖСТ нормалари ва стандартларига мослашмоқда, шу жумладан, нотариф савдо тўсиқларини қайта кўриб чиқмоқда👔— деди Обид Хакимов.
📊Обид Хакимов сўзи якунида 👔ўтказилган ўзгаришлар мамлакатнинг ислоҳотларга содиқлигидан далолат беради, олинган натижалар эса иқтисодий ривожланиш учун салоҳият юқорилигини билдиради👔— дея таъкидлади.