Иқтисодчи О.Бакиров сўнгги воқеалар фонида рубл курси заифлашиши, бу эса сўмнинг барқарорлигига ҳам путур етказиши мумкинлиги борасидаги фикрларга муносабат билдирди.
"Қрим босиб олинган вақтдагидан фарқли ўлароқ, бугунги валюта режими миқёс ва рискларни бошқариш жиҳатидан ва энг асосийси, профессионал қарорлар билан ҳам кескин фарқланади. Сўмнинг барқарорлиги энг аввало ички омилларга, макрокўрсаткичларга боғлиқ." — деган О.Бакиров. Унинг таъкидлашича, гарчи ташқи глобал платформаларда кескин волатиллик кузатилаётган бўлсада, сўм билан боғлиқ битимлар ва котировкаларда жиддий тебранишлар юз бергани йўқ, биржа ва банкларда курс барқарор қолмоқда.
О.Бакиров бундай ҳолатларда ҳар бир ваҳима, аввало шахснинг ўзининг иқтисодий аҳволига хавф солишини айтган ва шошилинч қарорлар қабул қилишдан қайтарган. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқ фаоллари ва фикр тарқатувчиларни масъулиятлироқ бўлишга, деструктивликдан тийилишга чақирган.