Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Иқтидор мактаб ансамбли” республика танлови ўтказилади

A A A
“Иқтидор мактаб ансамбли” республика танлови ўтказилади

“Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-391-сон, 15.11.2024) қабул қилинди.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими йўлга қўйилади.

2025 йил 1 мартдан бошлаб мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун назария ва амалиёт уйғунлаштирилган ҳолда малака ошириш тизими йўлга қўйилади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:

— болалар мусиқа ва санъат мактабларининг белгиланган ўқув дастурларини тўлиқ якунлаган, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлганларга “Баркамол авлод” болалар мактабларида тўгарак раҳбари сифатида ишлаши;
— маданият ва санъат йўналишидаги ОТМларида психология ва педагогика фанларини ўрганган мусиқа йўналиши битирувчиларига мактабларда мусиқа маданияти фанини ўқитиши мумкин.

2025/2026 ўқув йилига қадар мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб маданият йўналишида кадрлар тайёрлайдиган ОТМларда психология ва педагогика фанларини ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

2025 йил 1 апрелдан бошлаб:

— мактабларда “Иқтидор” бадиий ҳаваскорлик жамоалари ташкил этилади;
— жамоалар ўртасида “Иқтидор мактаб ансамбли” республика танлови ўтказилади.

Танловнинг республика босқичи ғолиблари хорижий давлатларга таълим саёҳатига юборилади.

Киритилди: 01:11 17.11.2024. Ўқилди: 1929 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!