Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Иқлим ўзгариши бўйича Ўзбекистон томонидан кўриладиган чоралар ва ҳаракатлар

 Иқлим ўзгариши бўйича Ўзбекистон томонидан кўриладиган чоралар ва ҳаракатлар

Бугун иқлим ўзгариши инсоният олдида турган энг жиддий муаммо экани жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган. Иқлим ўзгариши инсон ҳаётининг барча соҳаларига таъсир кўрсатмоқда ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини олдини олиш ҳамда янги ҳаёт шароитларига мослашиш бўйича кечиктирилмайдиган чоралар кўришни талаб этмоқда.

Замонавий илм-фан инсоннинг авваламбор қазиб олинадиган ёқилғини ёндириш натижасида иссиқхона газларининг чиқарилиши билан боғлиқ хўжалик фаолияти иқлимга сезиларли таъсир кўрсатаётганини тасдиқловчи жиддий асослар тақдим қилмоқда.

Ўзбекистонда 1880 йилдан то ҳозирги вақтгача бўлган даврда ўртача йиллик ҳарорат 1,6 даража (13, 2 дан 14,8 °С гача) ошди, бу глобал миқёсда кузатилаётган ўртача суръатлардан юқоридир. Мутахассисларнинг прогнозларига кўра 2030-2050 йилларда минтақада ҳаво ҳарорати яна 1,5-3°Сга кўтарилиши мумкин. Ҳаво ҳароратининг айниқса Оролбўйида кўтарилиши кутилмоқда, бу эса маҳаллий иқлим ўзгаришлари билан янада оғирлашади.

 Иқлим ўзгариши бўйича Ўзбекистон томонидан кўриладиган чоралар ва ҳаракатлар

Тошкентда ўртача йиллик ҳаво ҳароратининг ўзгариш тенденциялари (Ўзгидромет маълумотлари бўйича)

Ўзбекистон иқлим ўзгариши оқибатлари таъсирига кўпроқ мойил бўлган мамлакатлар қаторига киради. Экспертларнинг баҳоларига кўра атмосферада иссиқхона газлари концентрациясининг бундан кейин ҳам ортиши, қурғоқчилик натижасида сув ва озиқ-овқат танқислиги хавфини кўпайишига, иссиқ мавсум давомийлиги ва қизғинлигининг ошиши туфайли аҳоли сонининг ортишига, шунингдек селлар, тошқинлар ва бошқа хавфли ҳодисаларнинг такрорланишига олиб келади. Ундан ташқари, бундай илиш экотизимлар ҳолатига салбий таъсир кўрсатади, ва Оролбўйи, Қорақалпоғистон, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм вилоятлари каби минтақаларда экологик вазиятнинг кескинлашувига олиб келади.

Глобал иқлим ўзгариши ва мамлакат табиий-ресурс комплексининг ана шу ўзгаришларга таъсирчанлиги изчил иқлимий сиёсатни шакллантириш заруриятини белгилайди.

БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Доиравий конвенцияси (БМТ ИЎДК) иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича халқаро ҳаракатларнинг асоси бўлиб, атмосферадаги иссиқхона газлари концентрациясини иқлимий тизимга хавфли антропоген таъсир кўрсатишига йўл қўймайдиган даражада барқарорлаштиришга қаратилган. Ўзбекистон БМТ ИЎДКга 1993 йилда қўшилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда БМТ ИЎДКни амалга ошириш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази зиммасига юклатилган.

Ўзбекистон 1999 йилда ривожланган мамлакатларга иссиқхона газлари ажратмаларини қисқартириш ёки барқарорлаштириш мажбуриятларини юкловчи халқаро битим – Киото протоколини ратификация қилди.

Кучайиб бораётган иқлим ўзгариши билан боғлиқ глобал таҳдидларга комплекс жавобни мустаҳкамлаш мақсадида, БМТ ИЎДКнинг Киото протоколи ўрнига 2015 йил декабрда Париж битими қабул қилинди, у 2020 йилда кучга кирди.

2017 йил 19 апрелда Ўзбекистон Париж битимини имзолади, 2018 йил 2 ноябрда ратификация қилди. Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-491-сон “Париж битимини ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонуни 2018 йил 2 октябрда қабул қилинди. Битим Ўзбекистон учун 2018 йил 9 декабрда кучга кирди.

Париж битимининг мақсади - ИЎДК амалга оширилишини фаоллаштириш, глобал ўртача ҳароратнинг индустриаллаштиришгача (1750й.) бўлган даражага нисбатан 2°С га сақлаб туриш ҳамда ҳароратнинг 1,5°С гача ўсишини чеклашга ҳаракат қилишдан иборат, бу 2050 йилга келиб иқлим ўзгариши глобал ажратмаларини 40-70%га камайтиришни ва 2100 йилга келиб унинг 0 ёки манфий кўрсаткичга етказишни талаб этади.

Париж битимини имзолашнинг зарурий шарти – мамлакатнинг 2030 йилга қадар эришмоқчи бўлган иссиқхона газлари ташламаларини камайтиришга оид Мўлжалланаётган миллий миқёсда белгиланадиган ҳисса (ММБҲ)ни тайёрлаш ва БМТ ИЎДК котибиятига тақдим этиш. Миллий миқёсда белгиланадиган ҳисса (МБҲ) Париж битимининг глобал мақсадларига ҳисса қўшиш учун миллий ҳаракатларни амалга оширишни асосий механизмидир.

Париж битими бўйича Ўзбекистоннинг асосий мажбурияти - 2030 йилга қадар иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 10%га қисқартириш.

Ўзбекистон ММБҲ 2030 йилгача бўлган даврда иқлим ўзгаришини юмшатиш ва унга мослашиш чораларини ва ҳаракатларини ўз ичига олади. Мўлжалланаётган миллий миқёсда белгиланадиган ҳисса (ММБҲ)ни амалга ошириш фаол олиб бориляпти ва Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишига катта ҳисса қўшмоқда.

Бундан ташқари, БМТ ИЎДКнинг 4.1 ва 12.1-моддаларига мувофиқ, Конвенциянинг иштирокчи-мамлакатлари ўзларининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Миллий ахборотларини доимий равишда тақдим этишлари шарт, бу эса ўз вақтида БМТ ИЎДК ва Париж битимининг бажарилиш жараёни тўғрисидаги ҳисобот ҳисобланади. Миллий ахборот иқлим ўзгаришини юмшатиш, унга мослашиш, салоҳиятни ошириш, технологияларни риволантириш ва узатиш, турли аҳолининг ижтимоий гуруҳларининг таълим ва хабардорлигини оширишга қаратилган миллий чора-тадбирларнинг батафсил шарҳидир.

БМТ ИЎДК бўйича мажбуриятларни бажариш доирасида Ўзгидромет томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда БМТ ИЎДК талаблари ва кўрсатмаларига мувофиқ, Биринчи миллий ахборот (1999 й.) ва унинг 2-босқичи бўйича ҳисобот (2001 й.), Иккинчи миллий ахборот (2008 й.), Учинчи миллий ахборот (2016 й.) тайёрланган ва тақдим этилган. Бундан ташқари, Ўзгидромет вазирлик ва идоралар билан биргаликда иссиқхона газлари ташламалари инвентаризациясини тайёрлайди. 1990-2012 йиллар учун инвентаризация бўйича ҳисоботлар тайёрланган.

Ҳозир Тўртинчи миллий ахборотни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Янгиланган маълумотлар бўйича Биринчи икки йиллик ҳисоботи тайёрланди ва БМТ ИЎДК Котибиятига тақдим этилди. Икки йиллик ҳисоботга иккита асосий йўналиш киритилган: 1990-2017 йил учун иссиқхона газлари ташламалари инвентаризацияси ва иқлим ўзгаришини юмшатиш чоралари самарадорлигини баҳолаш.

Ўзгидромет БМТ Тараққиёт дастури ва манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда иқтисодиёт тармоқлари ва иқлим ўзгаришига энг заиф бўлган минтақаларга қаратилган Иқлим ўзгаришига Миллий мослашиш режасини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳам мамлакатнинг Париж битими бўйича мажбуриятидир.

Ўзбекистон Конвенция ва Париж битими Томони сифатида иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида иссиқхона газлари ташламаларини қисқартиришга йўналтирилган изчил сиёсатни амалга оширмоқда. Ҳукумат томонидан иқлим ўзгариши соҳасида ҳаракатларни тартибга солиш ва чораларни амалга ошириш юзасидан қатор ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4477-сонли қарорига мувофиқ, Ўзгидромет томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда таёрланган “2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «Яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси” тасдиқланди ва ушбу Стратегияни илгари суриш ва жорий этиш бўйича Идоралараро кенгаш тузилди. Ушбу Стратегиянинг Ҳаракатлар режаси (Йўл харитаси)га мувофиқ, ҳар бир вазирлик ва идораларга иқлим ўзгаришини юмшатиш ёки унга мослашиш бўйича вазифалар юклатилган.

 Иқлим ўзгариши бўйича Ўзбекистон томонидан кўриладиган чоралар ва ҳаракатлар

 Иқлим ўзгариши бўйича Ўзбекистон томонидан кўриладиган чоралар ва ҳаракатлар

 Иқлим ўзгариши бўйича Ўзбекистон томонидан кўриладиган чоралар ва ҳаракатлар

 Иқлим ўзгариши бўйича Ўзбекистон томонидан кўриладиган чоралар ва ҳаракатлар

 Иқлим ўзгариши бўйича Ўзбекистон томонидан кўриладиган чоралар ва ҳаракатлар

Стратегияни амалга оширишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи мақсадли кўрсаткичлари

икки карра энергия самарадорлиги кўрсаткичини ошириш ва ялпи ички маҳсулот углерод сарфи ҳажмини камайтириш

қайта тикланувчи энергия манбаларини янада ривожлантириш ва уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 25 фоизидан кўпроғига етказиш

100 фоизгача аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини замонавий, арзон ва ишончли энергиядан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш

саноат корхоналари инфратузилмасини модернизациялаш, энергия самарадорлигини 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорга ошириш ҳамда соф ва экологик хавфсиз технологиялар ва саноат жараёнларидан янада кенг фойдаланиш ҳисобига уларнинг барқарорлигини таъминлаш

энергия самарадорлик ва экологик жиҳатдан яхшиланган тавсифларга эга мотор ёқилғиси ва автотранспорт воситалари ишлаб чиқаришни ҳамда улардан фойдаланишни кенгайтириш, шунингдек, электр транспортни ривожлантириш

иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, 1 миллион гектаргача майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш ва уларда етиштириладиган экинлар ҳосилдорлигини 20 - 40 фоизгача ошириш

ерларнинг таназзулга учраши бўйича нейтрал балансга эришиш

асосий турдаги қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўртача ҳосилдорлигини 20 — 25 фоизгача оширишга эришиш

“Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида” вa “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қабул қилиниши Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни тезлаштириш (қуёш ва шамол элекр станцияларни қуриш) учун ҳуқуқий ва меъёрий асос яратди.

БМТ ИЎДК ва Париж битими бўйича мажбуриятларни бажариш доирасида иссиқхона газлар ташламаларини камайтириш ва иқлим ўзгаришига мослашишнинг устувор йўналишлари мамлакатнинг тегишли стратегик ва тармоқ режалари ва дастурларида акс эттирилган.

Ўзбекистон Репсубликасининг БМТ ИЎДК ва Париж битимидаги иштироки ривожланаётган мамлакат сифатида иқлимни молиялаштириш жамғармаларидан маблағ жалб қилишга имкон беради, шу жумладан, Яшил иқлим фонди (ЯИФ), Адаптация жамғармаси (АЖ), Глобал экологик жамғармаси (ГЭЖ) ва бошқалар.

Глобал экологик жамғарма (ГЭЖ), БМТ Тараққиёт дастури (БМТ ТД), БМТ Атроф-муҳит дастури (ЮНЕП) ва бошқа ҳалқаро ташкилотларнинг молиявий кўмаги ёрдамида мамлакатнинг иқлим ўзгаришини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича мажбуриятларини бажариш учун кўплаб лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилди ва ҳозирги пайтда амалга оширилмоқда.

Киритилди: 23:45 06.09.2021. Ўқилди: 5503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!