Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ипотека кредитларига субсидия олиш учун аризалар қабули бошланди

Ипотека кредитларига субсидия олиш учун аризалар қабули бошланди

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризалар қабули бошланди.

Аризаларни 16 март куни соат 14:00 дан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали, шунингдек my.gov.uz портали ёки myGov мобил иловаси орқали топшириш мумкин.

Субсидия олиш учун талабгор ижтимоий мезонлар асосида баҳолашда камида 30 балл тўплаши ҳамда кредит тарихига кўра дастурда иштирок этувчи банклардан камида биттасининг ички талабларига жавоб бериши керак.

Шунингдек, ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг номида мамлакат ҳудудида мулк ҳуқуқи билан турар жой бўлмаслиги лозим. Ўртача ойлик даромад ҳам белгиланган мезонлар доирасида бўлиши талаб этилади.

Ариза топшириш жараёнида ONEID тизимида иштирок этувчи банкларга кредит тарихини баҳолаш учун маълумотлардан фойдаланишга рухсат берилган бўлиши ва кредит тарихини олишга чеклов ўрнатилмаган бўлиши шарт. Акс ҳолда ариза рад этилиши мумкин.

Талабгор ўз хоҳишига кўра даромад ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг даромадларини ҳам киритиши мумкин.

Даромад мезонлари:

Қорақалпоғистон ва вилоятларда — МҲТЕКМнинг 2,7 баравардан 8 бараваргача (3,431 млн — 10,168 млн сўм);

Тошкент шаҳрида — МҲТЕКМнинг 2,7 баравардан 9,2 бараваргача (3,431 млн — 11,693 млн сўм).

Уй-жой сотиб олишда ипотека кредити бўйича бошланғич тўлов ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун давлат бюджетидан субсидия ажратилади. Кредит фоиз тўловларининг бир қисми Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига субсидия сифатида тўлаб берилади.

Киритилди: Бугун 20:54. Ўқилди: 238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!