Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Водил-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автотранспорт воситаси салонида божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 394 миллион сўмлик 3 турдаги жами 28 дона “IPHONE 15” русумли уяли алоқа воситалари яширилганлиги аниқланиб ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.