Очиқ мактуб муаллифлари АҚШ ҳарбийларининг мавжудлигини мамлакат хавфсизлиги, сиёсий ва иқтисодий барқарорлигига таҳдид деб баҳолаб, Иорданияни ўзи иштирок этишни истамайдиган урушга тортаётганини таъкидламоқда.
Нашр қайд этишича, бу Иорданияда норозилик камдан-кам очиқ ифода этиладиган шароитдаги ноёб ҳолат ҳисобланади. Маҳаллий ОАВнинг аксарияти мактубни чоп этишдан бош тортган, ташкилотчилар эса унга имзо чекканлар қамоқ жазосига дуч келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Бу кайфиятлар Эроннинг Иорданияда жойлашган тахминан 4 минг нафар америкалик ҳарбийларга қарши ҳужумлари давом этаётган бир пайтда кучаймоқда. Шу билан бирга, Аммон Вашингтон билан иттифоқни сақлаб қолмоқда. Хусусан, ўтган йили АҚШ Иорданияга 1,65 миллиард доллар иқтисодий ва ҳарбий ёрдам ажратган.