Бугун 9 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Иордания Ливандан 44 кишини эвакуация қилди

Иордания Ливандан 44 кишини эвакуация қилди

Иордания қироли Абдулла II кўрсатмасига кўра, душанба куни Иордания Қироллик ҳаво кучлари бортида 44 нафар иорданиялик Ливандан эвакуация қилинди.

“Эвакуация Ливанда давом этаётган Исроил тажовузи фонида иорданияликларнинг хавфсиз қайтишини таъминлаш учун ишлаб чиқилган мувофиқлаштирилган режанинг бир қисми эди. Унда Иордания қуролли кучлари – Араб армияси, хавфсизлик хизматлари, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Хавфсизлик ва инқирозни бошқариш миллий маркази Ливаннинг тегишли органлари билан ҳамкорликда иштирок этди”, – деди Иордания ТИВ матбуот котиби Суфён ал-Қуда.

Эвакуация жараёнини осонлаштириш учун Иорданиянинг Ливандаги элчихонасидан бир гуруҳ Байрут халқаро аэропортига жойлаштирилди.

Иордания ҳукумат идораларининг қўшма инқироз гуруҳи Ливан Республикасидан иорданияликларни эвакуация қилишни Ливаннинг ваколатли органлари билан келишилган ҳолда давом эттириши кутилмоқда.

Иордания ТИВ маълумотларига кўра, август ойи бошидан буён 3219 нафар Иордания фуқароси Амман халқаро аэропорти орқали Ливандан ватанига қайтган.

Самолёт душанба куни Байрутдаги Рафиқ Ҳарири халқаро аэропортига етиб келиб, Ливанга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини етказди.

Иордания вазири Ливан халқи билан бирдамликни қўллаб-қувватлашини билдирди ва Исроилнинг Ливанга қарши ҳарбий ҳаракатларини қоралади.

Исроилнинг Ливан жанубига қуруқликдан бостириб кириши бошланганидан буён Иордания Байрутга 110 тонна озиқ-овқат, дори-дармон ва тиббий буюмлар олиб келган 7 та гуманитар ёрдам самолётини юборди.

Киритилди: 20:05 08.10.2024. Ўқилди: 265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!