Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси учун овоз бериш якунланди. УEФА матбуот хизмати хабарига кўра, индивидуал совринни Франциянинг "ПСЖ" клуби ҳимоячиси Ашраф Ҳакимийни ортда қолдириб, Миланнинг “Интер” клуби дарвозабони Янн Зоммер олди.
"Барселона" билан ярим финал жавоб учрашувида дарвозабон 7 марта сэйв амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" ва "ПСЖ" Чемпионлар лигаси финалида тўқнаш келади. Ҳал қилувчи баҳс 31 май куни Мюнхендаги стадионда бўлиб ўтади.