Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Интер" - "Барселона" жавоб учрашувини польшалик ҳакамлар бошқаради

"Интер" - "Барселона" жавоб учрашувини польшалик ҳакамлар бошқаради

УЕФА матбуот хизмати Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган Миланнинг "Интер" ва Каталониянинг "Барселона" жамоалари ўртасидаги жавоб ўйинига бош ҳакам тайинланганини эълон қилди.

Мазкур беллашувни польшалик Шимон Марциняк бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. VAR тизимида Нидерландия вакили Деннис Хаглер ишлайди.

Италия ва Испания жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси 6 май, сешанба куни Миландаги стадионда бўлиб ўтади. Дастлабки ўйинда "Барселона" ва "Интер" 3:3 ҳисобида дуранг қайд этишганди.

Киритилди: 16:27 04.05.2025. Ўқилди: 714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!