Миланнинг “Интер” жамоаси УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасида ўз майдонида 972 кундан бери мағлубиятга учрамаяпти. Бу ҳақда “Чемпионат” нашри хабар берди.
“Нерадзуррилар”нинг Европа миқёсидаги сўнгги уй мағлубияти 2022 йил 7 сентябрда қайд этилган — ўшанда “Интер” “Бавария”га 0:2 ҳисобида ютқазган эди. Ўша пайтда ҳам жамоа бош мураббийи Симоне Индзаги эди, бугун ҳам шундай.