Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Инсониятни коронавирусдан минг баробар кучлироқ “суперқирувчи” вирус таъқиб қилмоқда

Инсониятни коронавирусдан минг баробар кучлироқ “суперқирувчи” вирус таъқиб қилмоқда

Америкалик шифокор Майкл Грегер яқин келажакда сайёрамизда дунё аҳолисининг ярмини йўқ қиладиган янги касаллик пайдо бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Айтишича, янги парранда гриппи билан солиштирганда ҳозирги коронавирус ҳеч нарса бўлмай қолади.

Бунга эса одамларнинг ҳайвонларга бўлган муносабати, яъни уларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилишлари сабаб бўлади, дея хабар беради The Daily Star.

Хусусан, инсоният яна бир зоонотик инфекцияни юқтириши мумкин.

Грегернинг таъкидлашича, инсоният янги вирусга дуч келади, унинг миқдори дунёда аллақачон 24 миллиардга етган бўлиб, ҳозирда товуқлар ичида яшамоқда.

Шифокор, минглаб фермаларда товуқлар тор шароитда сақланишига, кимёвий моддалар билан озиқланишига эътибор қаратди, бу эса янги пандемия хавфини туғдирмоқда.

 

Киритилди: 21:50 30.05.2020. Ўқилди: 12185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!