Бугун 11 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Инсоният учун иснод: Фаластинлик аёллар қийноққа солинмоқда – ҲАМАС Ғарбни иккиюзламачиликда айблади!

Инсоният учун иснод: Фаластинлик аёллар қийноққа солинмоқда – ҲАМАС Ғарбни иккиюзламачиликда айблади!

Ғазода 12 минг аёлнинг ўлдирилиши "инсоният учун иснод" — ҲАМАС.

ҲАМАС Ғазо ҳукуматининг Исроил уруши натижасида ҳалок бўлган аёллар сони ҳақидаги маълумотига муносабат билдирди.

"Ғазода 12 минг аёлнинг ўлдирилиши, минглаб аёлларнинг жароҳатланиши ва қамоққа олиниши, юз минглаб аёлларнинг мажбуран кўчирилиши инсоният учун исноддир," дея таъкидлади ташкилот.

"Фаластинлик маҳбус аёллар барча халқаро қонун-қоидалар ва конвенциялар қўпол равишда бузилган ҳолда руҳий ва жисмоний қийноқларга дучор этилмоқда."

ҲАМАС яна шуни қўшимча қилдики, фаластинлик маҳбус аёллар бошидан кечирган азоб-уқубатлар Ғарб мамлакатлари, жумладан АҚШнинг фаластинликларга нисбатан қўллаётган "икки юзламачи сиёсати"ни фош этган.

Киритилди: 20:48 08.03.2025. Ўқилди: 1181 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!