Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги самарали фаолият муносиб эътироф этилди

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги самарали фаолият муносиб эътироф этилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллиги муносабати билан 2023-йил давомида инсон ҳуқуқлари соҳасида фаол ва самарали ҳамкорлиги учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаккурнома билан тақдирланди.

Ушбу эътирофга эришишда, шунингдек, олий таълим муассасаларида ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий-профилактик тадбирларни ташкил этишда ва бу орқали талаба-ёшлар орасида ҳуқуқий саводхонликни оширишда Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш марказининг ҳиссаси катта. Шу сабабли, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан берилган ташаккурномани Ижтимоий-сиёсий фаоллик ва ҳуқуқий саводхонликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Мансур Бойсариев қабул қилиб олди.

Тақдирлаш маросими 10-декабр “Инсон ҳуқуқлари куни” муносабати билан ташкил этилди. Ушбу ютуқга эришишга ўз муносиб ҳиссасини қўшган барча ходимларга омад ва зафарлар тилаймиз.

Киритилди: 15:46 11.12.2023. Ўқилди: 793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!