Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони совриндорлари тақдирланди

“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони совриндорлари тақдирланди

Жорий йил 4 декабрда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида бир гуруҳ фуқаролар ва ташкилотлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросими Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллиги ва 10-декабр — Халқаро инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан эълон қилинган “Инсон ҳуқуқлари ўн кунлиги” доирасида ўтказилди.

Тақдирлаш маросимида эълон қилинишича, 2023-йилда 5 та номинация – “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий ишлар”, “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотлардаги фаолият”, “Инсон ҳуқуқлари тарғиботи”, “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва илмий тадқиқотлар”, шунингдек, “Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш” йўналишларида қўшган ҳиссаси учун 16 нафар номзод “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирлашга муносиб деб топилди. Хусусан:

I. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий ишлари учун:

● Бурхонов Кутбиддин Нукритдинович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;

● Ширинов Джаҳонгир Джабборович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси;

● Шлимбетов Женисбай Қурбанбаевич – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича минтақавий вакили;

● Ниязметова Гулрух Кураловна – Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари;

II. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотлар фаолияти учун:

● “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати;

●“Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти;

● Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси;

III. Инсон ҳуқуқлари тарғиботи бўйича фаолияти учун:

● “Тонг юлдузи” газетаси таҳририяти;

● КУН.Уз сайти таҳририяти;

● Ремко Реддинг (Нидерландиялик журналист) – тадқиқотчи, ёзувчи ва журналист, совет фахрийлари жамғармаси директори;

IV. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва илмий тадқиқотлари учун:

● Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси;

● Оқюлов Омонбой – Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Давлат ва ҳуқуқ институти бош илмий ходими, юридик фанлар доктори, профессор;

● Бакаева Фарида Хаджмуратовна – Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази собиқ бўлим бошлиғи, юридик фанлар номзоди;

V. Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун:

● Мартин Чунгонг – Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби;

● Жанни Магазенни – БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси УПР бўлимининг собиқ бошлиғи, УПР-Инфо Бошқаруви аъзоси;

● Бахтиёр Райисович Тузмухамедов – БМТ Қийноқларга қарши қўмитаси раис ўринбосари, юридик фанлар номзоди, профессор.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишонини эгаларига тантанали равишда топширди.

Киритилди: 14:12 05.12.2023. Ўқилди: 1120 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!