Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Саакашвилининг шикоятини рад этди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Саакашвилининг шикоятини рад этди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИҲЕС) Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг унга қарши ўтказилган икки жиноий суд жараёнидаги қонунбузарликлар ҳақидаги шикоятини қаноатлантирмади.

"Собиқ президентга нисбатан жиноий иш қўзғатилишининг адолатлилигига шубҳа қилиш учун ҳеч қандай асос йўқ", — деб ёзади ИҲЕС матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида.

Саакашвилининг ИҲЕСга аризаси унга нисбатан қўйилган иккита жиноий иш юзасидан бўлган. Биринчиси, 2005 йилда депутат Валерий Гелашвилининг шафқатсизларча калтакланишини ташкил қилиш билан боғлиқ бўлса, иккинчиси, Саакашвили 2008 йилда қотилликда айбланган Грузия Ички ишлар вазирлигининг тўрт нафар юқори мартабали амалдорига берган амнистия билан боғлиқ. Икки ҳолатда Саакашвили 2018 йилда айбдор деб топилиб, сиртдан мос равишда олти ва уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Киритилди: 12:16 24.05.2024. Ўқилди: 1101 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!