Ингушетияда Қорабулоқ шаҳри полициясининг собиқ бошлиғига суиқасд уюштирилди.
Ҳужум 15 февраль куни кечқурун вилоятнинг Сунжен туманида содир бўлди. Ўша пайтда Илез Налгиев қўриқчиси билан ўз машинаси томон йўл олаётган эди.
У яқин атрофда тўхтаб турган "Лада" ёнидан ўтаётганида, машинадан ниқоб таққан номаълум шахс тушди - унинг қўлида овоз сўндиргичли тўппонча бор эди. Налгиевни ўлимдан мўъжиза асраб қолди: қотилнинг қурол затвори тиқилиб қолди. Муваффақиятсиз уринишдан сўнг қотил "Лада"га ўтирди, у ерда уни шериклари кутиб туришган эди - кейинчалик улар машинани ёқиб юборишди.
Налгиев жароҳат олди, ҳозирда у шифохонада даволанмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари жиноятчиларни қидирмоқда.