Лондоннинг «Арсенал» жамоаси «Реал» клуби вингери Родриго Гоэсни ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирган ягона клуб ҳисобланади. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «канонирлар» бош мураббийи Микель Артета бразилиялик футболчининг ўйинларини пухта таҳлил қилган ва уни жамоа учун зарур трансфер деб ҳисобламоқда. Испаниялик мутахассис Родригода «Арсенал»нинг ҳужумдаги чап қанотини мустаҳкамлайдиган супер юлдуз потенциали борлигини кўрмоқда.
Ҳабарда қайд этилишича, «Реал» бу трансфер учун 100 миллион евро талаб қилади.
Родриго жорий мавсумда барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 10 та голли пас билан ажралган. Унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг тахминий бозор баҳоси — 90 миллион евро.