Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Инфантино ЖЧ-2030ни Исроил ва Фаластинда ўтказишни таклиф қилди

Инфантино  ЖЧ-2030ни Исроил ва Фаластинда ўтказишни таклиф қилди

ФИФА президенти Жанни Инфантино 2030 йилги жаҳон чемпионатини Исроил, Фаластин ва бошқа қўшни мамлакатларда ўтказиш таклифини билдирди.

«Исроил ва бошқа қўшни мамлакатларда жаҳон чемпионатини ўтказишни нега орзу қилмаслигимиз керак?

БАА ва Исроил ўртасида 2020 йилда имзоланган тинчлик битимни инобатга олган ҳолда ЖЧ-2030ни Исроил ва Яқин шарқдаги қўшни мамлакатлар, шу жумладан Фаластинда нега ўтказмаслик керак?» – деди Инфантино Исроил бош вазири Нафтали Бенет билан учрашувда.

Аввалроқ, Инфантино мундиални ҳар икки йилда ўтказишни таклиф қилган ва бу Европа клублари томонидан рад этилган эди.

Маълумот учун, ЖЧ-2022га Қатар, ЖЧ-2026га эса АҚШ, Канада ва Мексика мамлакатлари мезбонлик қилишади.

Киритилди: 14:44 14.10.2021. Ўқилди: 1773 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!