Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Инъекция – уколнинг ихтирочиси кимлигини биласизми?

Инъекция – уколнинг ихтирочиси кимлигини биласизми?

Абулқосим Заҳровий дорини беморнинг қонига аралаштириб (томирдан) юборилса, унинг таъсири тез бўлишини тажрибалар орқали кашф қилди. Шунинг учун у киши ҳозирги кунимизгача ишлатиб келинаётган тиббий шприц- уколнинг ихтирочиси саналади.

Бу зот ўша даврда Андалусияда энг буюк жарроҳ дея танилган. Шу сабабдан уни «замонавий хирургиянинг отаси» деб ҳам сифатлашади. Унинг қаламига мансуб улкан қомусий қўлланма «Ат-Тасриф лиман ъажаза ъанит таълиф» китоби бўлиб, ўттиз жилддан иборатдир.

Мусулмон тиббиёт олими Абулқосим Заҳровий тарихдаги биринчи стоматолог – тиш жарроҳи ҳам эканини биласизми?

Ушбу олим тиш жароҳати учун махсус ускуналарни ихтиро қилган. Ундан ташқари тишни текисловчи ускунани ҳам ясаган. У тиш текислашда тилла ва кумуш иплардан фойдаланган.

Ўзи таълиф этган китобида тишни суғуриш, милк остидаги синган илдизни суғуриш ҳақида тўхталган. У оғиз, милк ва тишга етадиган касалликлар муолажаси ҳақида ҳам бир фасл ёзган.

Ундан ташқари, Абулқосим Заҳровий тарихда биринчи бўлиб, кўкрак бези саратонини жарроҳлик йўли билан даволаган. У 200 дан ортиқ жарроҳлик асбобларни ихтиро қилган олим ҳисобланади. У саратонни бошланғич даврида тўлиғича олиб ташлаш имкони бўлса, даволаш мумкин дейди.

Олим Испаниянинг Мадинатуз Заҳро шаҳрида 936-мелодий сана туғилиб, 1013-мелодий санада Қуртуба шаҳрида вафот этган. X – XI асрларда яшаб ижод қилган. Европада уни «Абулькасис – Al-Zahrawi Albucasis» деб номлашган.

Бобур Аҳмад тайёрлади

Manba: islom.uz

Киритилди: 03:00 19.01.2021. Ўқилди: 3532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!