Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси кеча Тошкентда вафот этди. Бу ҳақда Элчихонанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берилди.
Тиббиёт фанлари магистри, профессор Сунарио Картадината бир вақтнинг ўзида Индонезиянинг Қирғизистондаги элчиси ҳам ҳисобланарди.
1950 йилда туғилган Сунарио Картадината 2019 йилдан бери Ўзбекистонда дипломатик фаолият олиб бораётганди.