Ўзбекистон ТИВ жануби-шарқий Осиёда, жумладан – Индонезия, Таиланд ва Шри-Ланкада кузатилган кучли ёғингарчилик ҳамда сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги ҳолати юзасидан баёнот берди.
«Ушбу хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.
Марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайиб кетишларини тилаймиз.
Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхоналари юзага келган фавқулодда вазият бўйича маҳаллий ҳокимият органлари билан доимий алоқа ўрнатган», – дейилади расмий баёнотда.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтга қадар ҳалок бўлганлар, бедарак йўқолганлар ёки жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Вазият ТИВ ва хориждаги тегишли ваколатхоналар томонидан доимий назоратга олинган.
Зарурат туғилганда, ёрдамга муҳтож бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари сўралмоқда: