Бугун 13 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон хакерлари Исроилни ортда қолдиряптими?

Эрон хакерлари Исроилни ортда қолдиряптими?

Эрон Исроил ва америкалик компанияларга қарши йирик киберҳужумлар амалга оширганини маълум қилди. Теҳрон бу операцияларни АҚШ ва Исроил томонидан Эрон ҳудудига берилган зарбаларга жавоб деб атаяпти. Исроил ва АҚШ бу айбловларнинг бир қисмини ҳали тасдиқламаган, аммо Ғарб ОАВлари эронлик хакерлар маълум муваффақиятларга эришганини қайд этмоқда.

Исроил темир йўл тизимига ҳужум

Fars News Agency 12 март куни хабар беришича, эронлик хакерлар Исроил темир йўл тизимини бузиб, унинг ишини издан чиқарган. Агентликка кўра, ҳужум темир йўл инфратузилмаси ишини бузган ва мамлакатдаги барча станциялар хавфсизлигига таҳдид солган.

Хабарда айтилишича, вазият «кейинги хабарларгача ноаниқ ва барқарор эмас» бўлиб қолмоқда.

Бироқ Тель-Авив бу маълумотни ҳозирча тасдиқламаган.

Америка компаниясига киберҳужум

Эрон билан боғлиқ деб ҳисобланган Handala хакерлик гуруҳи америкалик тиббий компания — Stryker га ҳам ҳужум қилганини билдирди. Бу компания дунёдаги энг йирик тиббий ускуна ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади.

Хакерлар тахминан 50 терабайт корпоратив маълумотларга кириш имконига эга бўлганини даъво қилмоқда.

Компания эса ўз навбатида глобал компьютер тизимларида жиддий носозлик юз берганини тасдиқлади. Корпорация вакилларига кўра, киберҳужум Microsoft сервислари билан боғлиқ тармоқ инфратузилмаси ишини бузган. Шу билан бирга, компания вымогатель дастурлар ёки зарарли дастурлар аломатлари аниқланмаганини билдирди.

Шунингдек:

  • корпоратив тизимларга кириш саҳифаларида Handala логотипи пайдо бўлган;

  • компаниянинг Мичиган штатидаги бош қароргоҳи телефон линиялари ҳам вақтинча ишламаган.

Ҳужум сабаби

Хакерлар бу операцияни Эрон жанубидаги Минаб шаҳрида жойлашган қизлар мактабига берилган зарбага жавоб сифатида амалга оширганини айтмоқда. Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ушбу ҳужумда 170 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, уларнинг кўпчилиги мактаб ўқувчилари бўлган.

Al Jazeera журналистлари таҳлил қилган спутник суратлари мактаб биноси тўғридан-тўғри нишон бўлган бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

Reuters ва The Washington Post маълумотларига кўра, бу зарба учун масъулият АҚШ зиммасига юклатилмоқда. Бироқ бу ҳолатни ҳозирча на Оқ уй, на БМТ расман тасдиқлаган.

Киритилди: Бугун 17:40. Ўқилди: 685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!