Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Индонезия президенти Хитойга сафарини бекор қилди — Reuters

 Индонезия президенти Хитойга сафарини бекор қилди — Reuters

Прабово Субианто Хитойда Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантанали тадбирларда қатнашиши режалаштирилган эди, деб хабар берди агентлик.

Индонезия президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, бу қарор “мамлакатдаги ички вазият” сабабли қабул қилинган.

Ҳозирда Индонезияда норозилик намойишлари давом этмоқда. Дастлаб касаба уюшмалари томонидан бошланган намойишлар, бу ҳафта бошида Жакартада полиция машинаси такси ҳайдовчисини уриб юбориши оқибатида юз берган ҳалокатдан сўнг кенг кўламли оммавий норозиликка айланиб кетди.

Киритилди: 12:40 31.08.2025. Ўқилди: 1040 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!