Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Inbazar зўравони 7 суткага қамалди

Inbazar зўравони 7 суткага қамалди

Сергели туман суди ходимини калтаклаган Inbazar бошқарувчисига 7 сутка, ушбу ҳолатни видеога олган йигитга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Маълум бўлишича, ходим аравачани пастликка қўйиб юборгани ва у бориб бошқа аравачага ҳамда эшикка урилгани учун иш бошқарувчи томонидан калтакланган.

Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг, катта шов-шувга сабаб бўлди, аксарият томонидан қораланди ва Inbazar дўконларида содир бўлган бошқа зўравонлик ва ҳақоратлаш ҳолатлари маълум бўлди.

Айни дамда ҳолат ИИББ томонидан назоратга олинган ва текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь куни Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи йирик савдо марказларидан бири бўлмиш Inbazar'нинг Сергели туманидаги савдо маркази масъули Меҳрож исмли ходимини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Кўп ўтмай тармоқ раҳбари видеомурожаат қилиб, зўравонга жазо кўрилишини айтиб чиқди.

Шундан сўнг, раҳбарнинг ўзи ишчиларига зўравонлик қилгани, калтаклагани акс этган видеолар ҳам тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ зўравонлик акс этган ҳолатлар эски бўлиб, ҳеч ким ариза билан мурожаат қилмаганини билдирди. Расмийларга кўра, Inbazar асосчиси Омадбек Ҳолматовга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Киритилди: 21:40 16.09.2024. Ўқилди: 970 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!