Илон Маскнинг биографи миллиардерни ақлдан озган ва АҚШ учун хавфли деб ҳисоблашини айтди.
Сет Абрамсоннинг сўзларига кўра, Маскнинг руҳий беқарорлиги ва Трампга таъсири туфайли, Байден маъмурияти ўз ваколати доирасида икки ҳафта ичида фавқулодда чоралар кўриши керак.
Абрамсон Маск билан барча шартномаларни бекор қилишга, давлат самарадорлигни ошириш ташаббусига тўсқинлик қилишга ва миллий хавфсизликка таҳдид бўйича унга нисбатан тергов бошлашга чақиради.