Бугун 28 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Илон Маскга АҚШнинг Хитойга қарши махфий ҳарбий режалари билан танишиш ҳуқуқи берилиши мумкин

Илон Маскга АҚШнинг Хитойга қарши махфий ҳарбий режалари билан танишиш ҳуқуқи берилиши мумкин

АҚШ Мудофаа вазирлиги, The New York Times газетасининг ёзишича, Илон Маскни Хитой билан юзага келиши мумкин бўлган можаронинг махфий сценарийлари ҳақида хабардор қилмоқчи.

Доналд Трампнинг миллиардер маслаҳатчиси ўта махфий маълумотларга, жумладан, Хитойнинг потенциал нишонлари рўйхати ва зарбалар вақти бўйича тавсияларга эга бўлади, деди икки АҚШ расмийси.

Маск Хитой бозори билан яқин алоқага эга Tesla ва нозик мудофаа шартномаларини амалга оширувчи SpaceX компанияларини бошқаради. У, шунингдек, харажатлар ва давлат хизматчилари сонини қисқартириши керак бўлган янги ташкил этилган Ҳукумат самарадорлиги департаментини (DOGE) бошқаради.

Пентагон бу гап ҳақиқий ҳарбий режаларга кириш ҳақида кетаётганини ҳали тасдиқламади. Мудофаа вазири Пит Хегсет Маск билан учрашув ҳақиқатан ҳам бўлишини, бироқ “ҳеч қандай махфий ҳарбий режалар муҳокама қилинмаслигини” ёзди. Доналд Трамп ҳам бу айбловни тезда инкор этиб, “Хитой ҳақида ҳам тилга олинмаслигини” қўшимча қилди.

“New York Times”га ёлғон маълумот тарқатганларнинг жавобгарликка тортилишини сабрсизлик билан кутаман”, деб ёзди Маск бугун.

Киритилди: 22:30 22.03.2025. Ўқилди: 634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!