Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Илон Маск сунъий интеллект бўйича тажрибаларни тўхтатишга чақирди

Илон Маск сунъий интеллект бўйича тажрибаларни тўхтатишга чақирди

Илон Маск, Apple ҳаммуассиси Стив Возняк ва бошқа 1100 нафар профессор, муҳандис ва тадқиқотчилар сунъий интеллект бўйича тажрибаларни тўхтатишга чақирди. Улар сунъий интеллект инсониятга таҳдид солишидан қўрқмоқда.

Тегишли чақирув акс этган мактуб Future of Life Institute нотижорат ташкилоти томонидан нашр этилган ва IT-саноатдаги кўплаб таниқли шахслар томонидан имзоланган. Уларнинг барчаси саноат учун умумий хавфсизлик протоколлари ва стандартлари ишлаб чиқилгунга қадар сунъий интеллектни ривожлантиришда “пауза”га чақирди.

Мактубни имзоловчилар сунъий интеллект маҳсулотлари “жамият ва инсоният учун жиддий хавф туғдириши мумкин” деб ҳисоблайди. Сўнгги ойларда ишлаб чиқувчилар бир-биридан ўзиб кетишга ва “ҳаракатларини ўзлари тўлиқ тушуна олмайдиган ва назорат қилолмайдиган кучлироқ моделларни” яратишга ҳаракат қилди.

Мактубни имзолаган экспертлар ва соҳа раҳбарлари умумий хавфсизлик протоколлари ўрнатилгунга қадар машғулотлар тўхтатилиши керак, деб ҳисоблайди. Агар сунъий интеллект маҳсулотларини яратувчилар олти ойлик танаффусни мустақил равишда ташкил қилолмаса, ҳукумат бунга аралашиши керак.

Киритилди: 21:47 29.03.2023. Ўқилди: 2205 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!