Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Илон Маск Starship ракетасининг Марсга қачон учирилишини айтди

Илон Маск Starship ракетасининг Марсга қачон учирилишини айтди

Илон Маскнинг айтишича, Starship 5 йил ичида Марсга учувчисиз парвозни амалга ошириши мумкин.

Американинг SpaceX компанияси асосчиси Илон Маск Starship ракетасининг Марсга учирилиш вақтини маълум қилди. Бу ҳақда Financial Times’га таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, космик кема 3-5 йил ичида Марсга учувчисиз парвозни амалга ошириши мумкин. «Ўйлайманки, агар у муваффақиятли бўлса, биз ўн йиллик охиригача Марсга экипажли миссияни жўнатишимиз мумкин», деди у.

Маскнинг сўзларига кўра, Марсга парвозлар учун «эшиклар» ҳар икки йилда очилади. Унинг қўшимча қилишича, Ер орбитасидан Марс орбитасига парвоз қилиш учун сайёраларнинг керакли позицияси ҳар 26 ойда бир марта ўрнатилади.

«Умид қиламанки, биз бу ёзда, кейинги икки ёки уч ой ичида биринчи [Starship] уринишимизни амалга оширамиз», деди у.

Аввалроқ, Илон Маск Starship кўп марта фойдаланиладиган транспорт тизимининг орбитал парвози амалга оширилиши мумкин бўлган ойни номлаган эди. «Кейинги ойга қадар биз 39 та парвозга тайёр двигателни тугатамиз, кейин уларни амалга ошириш учун яна бир ой керак бўлади, шунинг учун май ойида орбитал парвозга умид қиламан», деди тадбиркор.

Киритилди: 02:40 12.05.2022. Ўқилди: 2363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!