29 июнга ўтар кечаси Лас-Вегасда UFC 317 мусобақасида Илия Топурия ва Чарльз Оливейра ўртасида чемпионлик жанги бўлиб ўтди.
Топурия биринчи раундда Оливейрани нокаутга учратди.
Аввалроқ Топурия ярим енгил вазн тоифасидаги чемпионликни тарк этиб, енгил вазн тоифасига ўтганди. У бирор марта UFC'да ютқазмаган - 8:0.
2022 йилда Оливейра Ислом Махачевга ютқазиб, енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини йўқотди. Шундан сўнг у Бенеил Дариуш ва Майкл Чандлерни мағлуб этди ва Арман Царукянга ютқазди.